Туркиянинг иккита йирик банки Россиянинг “Мир” карталарини қабул қилишни тўхтатди
Олам
−
20 Сентябрь 2022
4311Туркиядаги икки йирик хусусий банклари – “Исбанк” ва “Денизбанк” Россиянинг “Мир” тўлов тизимидан фойдаланишни тўхтатганини маълум қилди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.
“Исбанк” энди “Мир” карталарини банкоматларида қабул қилмайди, шунингдек, эквайер сифатида фаолият юритаётган чакана савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида уларга хизмат кўрсатмайди.
Қайд этилишича, банк раҳбарияти АҚШ расмийларининг “Мир” карталари билан ишловчи хорижий кредит ташкилотлари ва уларнинг оператори — Миллий тўлов карталари тизими (МТКТ)га нисбатан санкциялар қўллаш нияти ҳақидаги баёнотлари фонида шундай қарорга келган.
Шунингдек, "Денизбанк"да ҳам “Мир” карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилди.
"Мир картаси ва Россия валютаси билан боғлиқ операциялар бизнинг банкимизда амалга оширилмайди, карталар банкоматлар томонидан қабул қилинмайди", дейди банк ходими.
Бунга жавобан, “Мир” тўлов тизимининг матбуот хизмати тушунтириш бериб, бу молия ташкилотларининг ўзига боғлиқлигини урғулади.
"Хорижий ҳамкорларнинг ўзлари “Мир” карталарини қабул қилиш инфратузилмасини очишга қарор қилишади, уларни қабул қилиш ва маълум бир мамлакатда хизмат кўрсатиш кредит ташкилотларининг ўз позициясига боғлиқ", дейилади хабарда.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси