Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида пастлади

Жамият 5856
image

БМТнинг дунё мамлакатлари фаровонлиги даражасини ўрганувчи маркази бахтлилик рейтинги – The World Happiness Report 2021 ни эълон қилди. 149 мамлакатни ўз ичига олган мазкур рейтингда Ўзбекистон 42-ўринни эгаллади. Рейтингда Ўзбекистондан олдинда Панама (41-ўрин), ундан кейин эса Чили (43-ўрин) жой олган.

Рейтингда қаторасига тўртинчи бор Финляндия етакчилик қилмоқда. Бахтли мамлакатлар юқори ўнталигидан шунингдек, Дания, Швейцария, Исландия, Нидерландия, Норвегия, Швеция, Люксембург, Янги Зеландия ва Австрия жой олди. 

Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон 45, Қирғизистон 67, Тожикистон 78, Туркманистон 97-ўринни банд қилди.

Рейтингнинг энг охирги ўринларини Руанда (147), Зимбабве (148) ва Афғонистон (149) эгаллади.

Маълумотт учун, Ўзбекистон 2020 йилда ушбу рейтингда 38-ўринни эгаллаганди. 2019 йилда эса 41-ўринни банд қилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 306
Рейтинг: 2.9
t
×