Ўзбекистон аёллар МТЖнинг Осиё кубогидаги рақиблари маълум бўлди

Спорт

image

Бугун, 29 июль куни Австралиянинг Сидней шаҳрида 2026 йилги футбол бўйича аёллар Осиё кубоги баҳслари учун қуръа ташланди. Ушбу маросим Осиё футбол конфедерациясининг You-tube каналида жонли намойиш этилди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси “Б” гуруҳидан жой олди:

  • КХДР;
  • Хитой;
  • Бангладеш;
  • Ўзбекистон.

Маълумот учун, ушбу турнир 2026 йилнинг 1 мартидан 21 мартига қадар Австралиянинг 5 та шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Осиёдан жами 12 та жамоа 3 та гуруҳга бўлиниб иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритгани хабар қилинганди. Ҳал қилувчи сўнгги ўйинда ўзбекистонликлар Непал аёллар миллий терма жамоасига қарши баҳс олиб бориб, пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.


Мақола муаллифи

Теглар

Австралия футбол Осиё кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг