Ўзбекистон авиация бозорига Эрон компанияси кириб келмоқда

Жамият 1702
image

Эроннинг Zagros Airlines  компанияси Ўзбекистоннинг авиаташувлар бозорига киришни режалаштирмоқда. Компания Теҳрон—Тошкент—Теҳрон йўналишида қатновларни амалга оширади. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги хабар берди.

Zagros Airlines компаниясининг аризаси Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳукуматлараро келишув ва Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг топшириғига биноан Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан 2019 йилнинг 11 ноябрида кўриб чиқилган.

Агентлик авиарейсларнинг қачон ва қандай частотада йўлга қўйилиши ҳақида маълумот бермаган.

Аввалроқ, Ўзбекистонда янги мустақил авиакомпания ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик.

Шаҳноза Тўрамуротова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 28
Рейтинг: 3
t
×
×