Ўзбекистон Африка жамоаси билан ўйин ўтказади

Спорт

image

Кеча, 25 январь куни ўзбекистон миллий терма жамоасининг қишки ўқув-машғулот йиғинига легионер футболчилар етиб келгани ҳақида хабар берган эдик. 

Йиғин давомида бир нечта ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган ва эртага, 27 январь куни Сречко Катанец шогирдлари Жанубий Судан терма жамоаси билан назорат учрашувида иштирок этади. 

Аввалроқ ушбу санада Баҳрайн терма жамоаси билан ўйин ўтказиш борасида музокаралар олиб борилаётган эди. Бироқ эпидемиологик вазият сабабли ушбу жамоа БААдаги йиғинини бекор қилишга мажбур бўлди. Натижада Дубай шаҳрида йиғин ўтказаётган Жанубий Судан терма жамоаси билан ўйин ўтказиш борасида ўзаро келишувга эришилди.

Беллашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да старт олади ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси YouTube канали орқали трансляция қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жанубий Судан Баҳрайн

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг