Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни кўпайтирди
Олам
−
12 Январь 2021
10120Ўзбекистон Афғонистонга экспорт қилаётган электр энергияси ҳажми 400 мегаваттга етказилди. Бу ҳақда “Tolonews” Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) га таяниб хабар берди.
Компания маълумотига кўра, мамлакатда электр таъминотини яхшилаш учун импорт қилинаётган электр энергиясини 450 мегаваттга етказиш бўйича чоралар кўриляпти.
Бир муддат Ўзбекистондан келаётган электр энергия ҳажми 150 мегаваттга тушиб қолган. Натижада сўнгги кунларда пойтахт Кобулнинг баъзи туманларида фақатгина 20 дақиқа давомида электр энергияси билан таъминланган.
Маълумотларга кўра, сўнгги 18 йилда халқаро ҳамжамият Афғонистонда инфратузилмани яхшилаш учун 4 млрд доллар ажратган. Шунингдек, DABS ҳар йили Ўзбекистонга электр энергияси учун 100 млн доллар тўлайди. Аммо тармоқда қачон узилиш бўлиши ва у қачон бартараф этилишини аниқ билиб бўлмайди.
Ўчиришга қадар Афғонистон Ўзбекистондан 450 мегаватт электр энергияси импорт қилган. Ҳозирда расмий Кобул ўз ички имкониятлари билан 160 мегаватт электр энергия етказиб бера олади.
Сўнгги 18 йилда Афғонистон Эрон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистондан электр сотиб олган, аммо ўз ички ресурсларига инвестиция киритмаган.
Маълумотларга кўра, ҳар йили Афғонистон хориждан электр энергияси сотиб олиш учун 300 млн доллар ажратган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь