Ўзбекистон Афғонистонга 183 тонна ҳайитлик жўнатди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан Ўзбекистон халқининг бағрикенглик ва қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида Қурбон ҳайити муносабати билан Афғонистон аҳолисига 183 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ортилган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юклари Балх вилоятига етказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, инсонпарварлик юклари Ҳайратон шаҳридаги “Астрас” компанияси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Балх вилояти губернаторининг ўринбосари Нурулҳоди Абуидрис, шунингдек, икки томон расмийлари иштирокида топширилган.

Билдирилишича, инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, гуруч, шакар, макарон ва қандолат маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, тез тайёрланадиган таомлар, қизил ловия ва мош ўрин олган. Афғонистон расмийлари Ўзбекистон Президенти ва халқига кўрсатаётган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорлик билдириб, Қурбон ҳайити муносабати билан самимий табрикларини йўллаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида ҳам Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Наврўз байрами ва Рамазон ҳайити муносабати билан Афғонистон аҳолисига қарийб 200 тонна озиқ-овқат маҳсулоти юборилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Ўзбекистон инсонпарварлик ёрдами

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг