Ўзбекистон Афғонистондаги дипломатларини эвакуация қилдими? ТИВ жавоб берди
Жамият
−
15 Август 2021
13437Ўзбекистоннинг Афғонистон пойтахти Қобулдаги элчихонаси ва Мозори-Шарифдаги консулхонаси одатий тартибда ишини давом эттирмоқда. Бу ҳақда ТИВ вакили QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Биз боғланган вазирлик вакилининг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг Қобулдаги элчихонаси ва Мозори-Шарифдаги консулхонаси одатий режимда ишламоқда. Ходимлар эвакуация қилинмаган.
Ўзбекистоннинг Афғонистондаги дипломатик корпуи эвакуация қилинадими, деган саволга ТИВ вакили бу борада маълумотга эга эмаслигини айтиб, жавоб қайтарди.
Эслатиб ўтамиз, бугун тунда бир гуруҳ афғон ҳарбийлари Ўзбекистонга қочиб ўтди. Ҳозирда Ўзбекистон томонида афғон қочқинларини ортга қайтариш бўйича Афғонистоннинг амалдаги ҳукумати ва “Толибон” вакиллари билан музокара олиб бормоқда.
Қайд этиш керакки, Афғонистон ҳукумати "Толибон" ҳужумлари ортидан назоратни йўқотди. Ҳаракат пойтахт Қобулдан бошқа барча йирик шаҳарларни эгаллаб олди.
LiveБарчаси