Ўзбекистон Афғонистонда АҚШ маблағлари эвазига темир йўл қуриши кутилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон бошчилигида Покистон денгиз портларига чиқиш имконини берувчи “Мозори-Шариф-Қобул” темир йўлини қуриши ва бунга АҚШ маблағларини жалб этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12 ноябрь куни имзолаган “Афғонистон Ислом Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз боради. 

Қарор билан Афғонистон Ислом Республикаси билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари қабул қилинган. Унда, Покистон денгиз портларига чиқиш имкониятини берадиган  “Мозори-Шариф-Қобул” темир йўл темир йўлини қуриш лойиҳасининг барча жиҳатларини муҳокама қилиш ва амалга ошириш белгиланган. 

Унга кўра, жорий йилнинг ноябрь ойида Афғонистоннинг Транспорт вазирлиги ва бошқа тегишли идоралар иштирокида Ишчи гуруҳи ташкил этилади. 

Жорий йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон транспорт вазирлари ўртасида транс-афғон темир йўлининг оптимал, иқтисодий жиҳатдан фойдали йўналишини тезкор ўрганиш ва танлаш бўйича музокаралар олиб борилади. 

Декабрь ойида Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон давлат раҳбарлари номидан лойиҳани молиялаштириш учун АҚШ халқаро тараққиёт молия корпорациясининг ва бошқа халқаро молия институтлари маблағларини жалб этиш учун қўшма мурожаат жўнатилади. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Афғонистон

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг