Ўзбекистон Афғонистонда Ҳайит муносабати билан ўт очиш тўхтатилганини олқишлади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон муқаддас Рамазон Ҳайити – Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан Афғонистонда уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлайди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Умид қиламизки, ушбу муборак кунларда курашаётган тарафлат томонидан ўт очишнинг тўхталиши Афғонистонда сиёсий тинчлик жараёнини илгари суриш бўйича зарур шарт-шароитларни яратади”, дейилади хабарда.

Ўзбекистон Афғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини келгусида ҳам ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчликни ўрнатиш жараёнини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тинч ва фаровон Афғонистонни бунёд этишда кенг кўламли ёрдам беришга қатъий содиқлигини яна бир бор билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Толибон” ҳаракати яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайит байрами муносабати билан Афғонистонда уч кун ўқ узишни тўхтатиш ҳақида эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг