Ўзбекистон афғон халқига 58 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди
Жамият
−
12 Сентябрь 2022
5700Ўзбекистон Афғонистонга 58 тонна юкни ўз ичига олган навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини етказиб берди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги маълум қилди.
“Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан, Ўзбекистон Республикасининг биродар афғон халқига 58 тонналик зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат навбатдаги инсонпарварлик юклари ортилган автомашиналари Ҳайратон чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилояти шимолидаги Калдор туманига етказиб берилди”, дейилади хабарда.
Бу галги кўрсатилган ёрдам аввалгиларидан фарқли равишда, оғир ижтимоий шароитда яшаётган оилаларнинг ўзларига тарқатилган.
420 та оилага мўлжалланган инсонпарвалик ёрдами таркибида 50 килограмдан ун, 25 килограмдан гуруч, 10 килограмдан шакар, 10 литрдан ёғ, 10 банкадан тушонка, 10 банкадан мураббо, 2 қутидан макарон, 2 қутидан лапша маҳсулотлари мавжуд.
LiveБарчаси