Ўзбекистон аҳолиси суткасига қанчага кўпаяди?

Local

image

2021 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Статқўмга кўра, йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 1,5 фоизга ошган. Мамлакат аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 57 811 кишига кўпайган.

Аввалроқ, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35 млн 79,2 минг кишини ташкил этаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Маълумот учун, Ўзбекистонда йил бошидан 670,7 минг туғилиш қайд этилган.


Tags

Rate Count

285

Rating

3

Rate this article

Share with your friends