Жорий йил қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 670,7 минг туғилиш қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди. 

Таъкидланишича, 2021 йилнинг 9 ойидаги туғилишлар сони 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,1 фоизга, 1991 йилга нисбатан эса 16,4 фоизга ошган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистонда энг кўп ўғил бола Жиззахнинг Дўстлик туманида туғилган бўлса, энг кўп қиз бола Сирдарёнинг Ширин шаҳрида дунёга келган.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35 млн 79,2 минг кишини ташкил этмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг