Ўзбекистон аҳолиси қарийб 37 миллионга етди
Жамият
−
16 Апрель
3553Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 37 миллионга етди. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига ошмоқда.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 36 963 262 кишини ташкил этган.
Республиканинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 фоизга ошган.
Мамлакат аҳолиси 2024 йил бошидан буён 163,5 минг кишига кўпайган.
Ўзбекистон аҳолиси 2024 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 54,5 минг кишига ошган. 2024 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.
LiveБарчаси