Ўзбекистон 9 ойда қанча олтин экспорт қилгани маълум бўлди
Жамият
−
21 Октябрь 2019 9805 1 дақиқа
Ўзбекистон олтин қазиб олишда етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасидан олинган маълумотга кўра, мамлакат жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида 3,98 миллиард долларлик экспорт қилди.
Қайд этилишича, экспорт умумий ҳажмида олтиннинг улуши 29,1 фоизни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда қарийб 2,6 баробар кўпдир.
Иккинчи ўринда хизматлар (18,6 фоиз - 2,54 миллиард доллар), учинчи поғонада энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари (16,1 фоиз - 2,20 миллиард доллар).
Шунингдек, кўрсатилган давр мобайнида 1,17 миллиард долларлик тўқимачилик маҳсулотлари, 1,14 миллиард долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 706,6 млн долларлик рангли металлар ва ундан тайёрланган буюмлар ҳамда 675,2 миллион долларлик кимё маҳсулотлари ва буюмлари экспортга чиқарилган.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь