Ўзбекистон 8 ой ичида биринчи маротаба олтин сотди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон 2020 йил сентябрь ойида тўхтатган олтин экспортини жорий йилнинг май ойида қайта йўлга қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида маълумот берилган.

Жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон қарийб 1,2 миллиард долларга тенг олтин сотди ва бу мамлакат ташқи савдо айланмасига ижобий таъсир кўрсатди.

Шунингдек, жорий йилнинг дастлабки беш ойида экспорт қилувчи субъектларнинг умумий сони 4 468 донага етганлиги қайд этилди. Бу ўз навбатида, олтинсиз экспорт ҳажмининг 4,5 миллиард долларга етишини таъминлади.

Аввалроқ, 2021 йил январь ойидан майгача бўлган даврда ташқи савдо айланмаси 14,6 млрд долларни ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик. Ташқи савдо айланмасида экспорт 5,7 миллиард долларга, импорт эса 8,8 миллиард долларга етди.

Натижада ташқи савдо баланси 3,1 миллиард долларни ташкил этган пассив салдони ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг май ойида Ўзбекистон захирасидаги олтин 0,4 миллион троя унцияга (тахминан, 12,4 тоннага) камайгани ҳақида хабар берилганди.

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

олтин

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг