Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳамон 2019 йилги даражасига қайтмади

Жамият

image

2021 йилнинг ўтган 5 ойи давомида Ўзбекистоннинг ташқи савдо ҳажми 2020 йилнинг тегишли даврига нисбатан 13,2 фоизгача ўсган ва 14,6 млрд долларни ташкил этган. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 1 млрд 700 млн долларга ёки 13,2 фоизга кўп, лекин 2019 йилнинг 5 ойи кўрсаткичидан 5,5 фоизга кам.

Ташқи савдонинг ўсишига олтин савдосидан тушган маблағ ҳам киритилган бўлиб, ўтган 5 ойда 1 млрд 195 млн долларлик олтин сотилган. Бу ўтган йилнинг мос даврида олтин сотишдан тушган даромаддан 27,2 фоизга кам. Экспортнинг олтинни ҳисобга олмагандаги ҳажми 4 млрд 539 млн долларга тенг.

Умумий савдо айланмасининг 5 мрд 734 млн доллари экспорт ҳиссасига, 8 млрд 838 млн доллари импорт ҳиссасига тўғри келмоқда. Ташқи савдодаги сальдо -3,1 млрд долларга тенг.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг