Ўзбекистон 5 ойда қанча мева ва сабзавот экспорт қилгани маълум бўлди
Жамият
−
28 Июнь 2021
6994Жорий йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон қиймати 291,6 миллион АҚШ долларига тенг мева ва сабзавотларни экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон январь-май ойларида 291,6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 526,9 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Беш ой давомида Ўзбекистон қуйидаги мева ва сабзавотларни экспорт қилган:
• мева ва резаворлар – 70,2 минг тонна
• қуритилган мева ва резаворлар – 25,8 минг тонна
• сабзавотлар – 419,7 минг тонна
• қалампир – 6,5 минг тонна
• узум – 2,0 минг тонна
• майиз – 16,3 минг тонна
• ерёнғоқ – 9,4 минг тонна
• тарвуз-қовун – 2,8 минг тонна.
Аввалроқ, Ўзбекистон жорий йилнинг беш ойида қанча автомобиль экспорт қилгани маълум бўлганди.
Диёра Абдураҳмонова
LiveБарчаси