Ўзбекистон 226,14 млн долларни нимага сарфлайди?

Жамият

image

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти 2019-2021 йилларда локомотивлар паркини янгилаш учун жами 226,14 млн АҚШ доллар сарфлаши режалаштириляпти. Бу ҳақда “Норма” хабар берди.

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 5 йиллик имтиёзли давр, йиллик 0,5 фоиз қўшилган олти ойлик ЛИБОР ва ўзлаштирилмаган қарз суммасининг 0,15 фоизи миқдорида мажбурият учун комиссия билан 25 йилга 170 млн АҚШ доллари ажратди.

Ўзбекистоннинг ҳиссаси – 56,14 млн АҚШ доллари эквиваленти – ўз ичига солиқ ва божхона имтиёзларини (45,06 млн доллар) тақдим этиш ва ижро этувчи масъул орган – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг ўз маблағларини (11,08 млн доллар) олади.

Аввалроқ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Хитойдан 24 та электровоз сотиб олиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг