“Ўзбекистон – 2030” стратегияси муҳокамага қўйилди
Олам
−
31 Июль 2023
5521Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармони ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023-йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Айтилишича, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида 5 та йўналиш бўйича 100 та мақсад назарда тутилган.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳаларида муддатлар ва ижрочилар кесимидаги амалий вазифалар, эришиладиган аниқ мақсадли кўрсаткичлар ва стратегияни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати тасдиқланмоқда.
Фуқаролар лойиҳаларнинг муҳокамасида фаол иштирок этиб, мамлакат тараққиётига хизмат қиладиган таклифларни “Regulation.gov.uz” ва “2030.strategy.uz” порталларига юборишлари мумкин.
Жамоатчилик муҳокамаси 9 августгача давом этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь