Ўзбекистон – 2022 йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб топилди

Спорт

image

Ўзбекистонлик шахматчиларнинг сўнгги бир йил давомида халқаро ареналардаги эришган натижалари, сенсацион ғалабалари ортидан Ўзбекистон – йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб эътироф этилди. Бу ҳақда “Europe Echecs” хабар берди.

Нидерландияда ўтказилган “Tata Steel Chess-2023” халқаро турнири якунида ўзбекистонлик шахматчилар Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров йилнинг энг яхши шахмат мамлакатига топшириладиган “Tour D'or” - “Олтин минора” совринини қабул қилиб олди.

Ўзбекистон шахмат федерациясига Европа шахмат совринини франциялик машҳур гроссмейстер Башар Куатли топширди.

Эслатиб ўтамиз, Абдусатторов ва Синдоров “Tata Steel Chess-2023” мусобақасида ўз гуруҳларида кучли шахматчиларни мағлуб этиб, совриндорлар қаторидан жой олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

шахмат Жавоҳир Синдоров Нодирбек Абдусатторов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг