Халқаро турнирда Абдусатторов иккинчи, Синдоров учинчи ўринни қўлга киритди

Спорт

image

Нидерландия мезбонлик қилган “Tata Steel Chess-2023” халқаро турнири ўз поёнига етди. Дунёнинг энг кучли шахматчилари ўрин олган “Masters” гуруҳида ҳам баҳслар якунланди.

Ғолибликка асосий даъвогар бўлиб келган ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов сўнгги турда мезбон Ван Форестга қарши дона суриб, мағлубиятга учради ва 2-ўрин билан кифояланди. Ушбу гуруҳда мезбон Аниш Гири ғолиб бўлди. Охирги турда Гири румиялик Ричард Раппорт устидан ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритди.

“Challenger” гуруҳида баҳсларга киришган ўзбекистонлик Жавоҳир Синдоров сўнгги турда мезбон Томас Бердсенга қарши дона сурди. Оқ доналарда устунликни қўлга олган Синдоров якунда ғалаба қайд этиб, мусобақада 3-ўринни қўлга киритди. Синдоров умумий 13 имкониятдан 8,5 очко жамғарди. Турнир давомида Синдоров фақатгина бир марта мағлубиятга учради.

“Challenger” гуруҳида 1-ўрин германиялик Александр Донченкога насиб этди. 2-поғонани туркиялик Мустафа Йилмаз эгаллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг