Ўзбекистон 1 млн доза Хитой вакцинасидан сотиб олади

Жамият

image

Ўзбекистонда Хитойнинг “Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd” компанияси томонидан тайёрланган “ZF-2001” вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистонга коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида айтиб ўтилди.

Йиғилишда аҳолини коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларини ташкил этиш ва вакцинани маҳаллийлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, “ZF 2001” вакцинасининг учинчи босқич клиник синовлари Хитойдан ташқари биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда муваффақиятли ўтказилмоқда.

Бугунги кунгача клиник синов талабига мувофиқ “вакцина/плацебо” схемаси асосида 6 830 нафар кўнгилли эмланган, уларнинг бирортасида ўта ножўя таъсирлар кузатилмаган.

“Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd” компанияси томонидан мазкур вакцинани Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш мақсадида мамлакатимизда фаолият юритаётган бир қатор фармацевтика корхоналари фаолияти ўрганилди, лаборатория ҳамда техник ва ишлаб чиқариш қувватларини инобатга олиб, “Jurabek Laboratories” МЧЖ ҚК танланган.

Коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларини ташкиллаштириш борасида кўрилаётган чоралар, “ZF-UZ-VAC 2001” вакцинасидан 1 миллион доза харид қилиш ва мамлакат аҳолисини ихтиёрий равишда оммавий эмлаш тадбирларига йўналтириш масалаласини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига муҳокамага киритиш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Хитойнинг “ZF-2001” вакцинаси синови ва клиник тадқиқотларига қўшган ҳиссасини учун мазкур препаратнинг ҳаммуаллифи сифатида тан олингани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг