Ўзбекистон ҳудудларида “агроволтаика” усулида пилот лойиҳалари бошланади 

Жамият

image

Ўзбекистон ҳудудларида “агроволтаика” усулида пилот лойиҳалари йўлга қўйилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтаётган қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинди.

Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимизда 10 гигаваттли агроволтаика салоҳияти мавжуд. Мирзиёев йиғилишда мутасаддиларга 6 та туманда “агроволтаика” усулида пилот лойиҳаларни бошлаш бўйича топшириқ берган. Умуман, халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда энергия сарфи юқори бўлган соҳаларда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.

Қайд қилинишича, электр истеъмоли юқори бўлган қишлоқ ва сув хўжалиги, ичимлик суви таъминоти корхоналарида “яшил энергия” қувватларини кўпайтириш бўйича ишларни жадаллаштириш зарур. Бу борада қишлоқ хўжалиги ерларида қуёш панелларини ўрнатиш, яъни “агроволтаика” бўйича хорижий тажриба ўрганилмоқда. 

Шунингдек, йирик қуёш ва шамол станцияларини қуриш, уларни тармоққа улаш, ремонт-сервис хизматини кўрсатиш ҳисобига маҳаллий корхоналар учун катта бозор вужудга келмоқда. Ҳозирги кунда 30 дан зиёд йирик ва ўрта маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, 100 дан ортиқ сервис корхоналари мавжуд.

Давлат раҳбари бу қувватлар ҳали етарли эмаслигини таъкидлаб, қуёш панеллари, аккумулятор, инвертор, сув иситкич, мис кабел ва трансформатор ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни кўпайтириш муҳимлигини қайд этган.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон агроволтаика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг