Ўзбекистон ҳудудига салкам 45 кг гиёҳвандлик моддасини олиб кирган афғонистонликлар қўлга олинди

Local

image

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Сурхондарё вилояти ҳудудига Амударё орқали ноқонуний ўтган Афғонистон фуқаролари - 1984 йилда туғилган О.Қ. ва 1997 йилда туғилган А.М. қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар бермоқда.

Текширув давомида аниқланишича, улар 35 кг 345 гр опий, 5 кг 21 гр гашиш ҳамда 4 кг 51 гр героин - жами 44 кг 417 гр миқдордаги гиёҳванд моддани мамлакатимиз ҳудудига олиб кирмоқчи бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 223, 273 ва 246-моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Author

Rate Count

57

Rating

3

Rate this article

Share with your friends