Ўзбекистон ҳудудига салкам 45 кг гиёҳвандлик моддасини олиб кирган афғонистонликлар қўлга олинди
Жамият
−
25 Май 2019
5230Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Сурхондарё вилояти ҳудудига Амударё орқали ноқонуний ўтган Афғонистон фуқаролари - 1984 йилда туғилган О.Қ. ва 1997 йилда туғилган А.М. қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар бермоқда.
Текширув давомида аниқланишича, улар 35 кг 345 гр опий, 5 кг 21 гр гашиш ҳамда 4 кг 51 гр героин - жами 44 кг 417 гр миқдордаги гиёҳванд моддани мамлакатимиз ҳудудига олиб кирмоқчи бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 223, 273 ва 246-моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси