Ўзбекистон ҳудудида АҚШ ҳарбий базалари жойлашганми?

Жамият 17129
image

Айни вақтда дунё нигоҳи Эрон ва АҚш муносабатларига қаратилган. Эрон ракета отиб, пўписа қилгани, Трамп эса биз урушмаймиз дегани билан ҳаммаси тугагани йўқ. Вазият ҳамон кескинлигича қолмоқда. 

Бу орада эса 2019 йилнинг июнь ойларида хорижлик фаол сиёсатчилар томонидан жаҳон ахборот манбаларида эълон қилинган АҚШнинг Эроннинг ёндош мамлакат ҳудудларида жойлаштирилиши режалаштирилган ҳарбий базалар харитаси тренда чиқди. 

АҚШнинг ҳарбий базалари жойлаштирилган, дея тарқатилаётган хариталарда Ўзбекистоннинг Чирчиқ ва Хонобод ҳудудлари ҳам кўрсатилган.

Унда АҚШнинг ҳарбий базасида Ўзбекистон ҳудудида ҳам мавжудлигини кўриш мумкин. ЎзА мазкур маълумотга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига мурожаат қилган. 

Мудофаа вазирлиги кун тартибига чиқаётган саволлар жавобан Ўзбекистон ҳудудида нафақат АҚШнинг, ҳаттоки бошқа бирор хорижий давлатларининг ҳарбий базалари жойлаштирилмаганини маълум қилган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 853
Рейтинг: 2.9
t
×