Ўзбекистон ҳудудида афғон ҳарбий вертолёти уриб туширилдими?
Жамият
−
18 Март
50430Ижтимоий тармоқларда Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасида афғон ҳарбий вертолёти уриб туширилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бунга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас ва ҳақиқатга тўғри келмайди.
“ОАВ вакиллари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан фақат расмий маълумотларга таянишларини сўраб қоламиз. Асосланмаган ёлғон хабар тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтамиз”, дейилади вазирлик баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, бундан икки йил олдин ҳам ижтимоий тармоқларда Афғонистон томонидан Ўзбекистоннинг ушбу мамлакат билан чегарадош Термиз шаҳридаги мудофаа объектларига ИШИД террористик гуруҳи ракета ҳужуми уюштиргани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўшанда ҳам Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва “Толибон” томонидан тузилган муваққат ҳукуматнинг ТИВ вакили Абдул Қаҳор Балхи баёнот билан чиқиб, ушбу хабарлар ёлғон эканини билдирганди.
LiveБарчаси