Ўзбекистон ҳозир очиқ, олдингидек ёпиб қўйишга иложимиз йўқ – Мирзиёев

Жамият 19016
image

Аввал хабар берганимиздек, Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиб, яна бир бор оммавий ахборот воситалари фаолияти, мамлакатдаги сўз эркинлиги хусусида фикр юритди.

“Халқ овози уларни [ҳокимларни] сергак бўлишга, сергак юришга, сергак ишлашга, ҳар бир гапини ўйлаб гапиришга мажбур қилиши керак. Ўзбекистон ҳозир очиқ, олдингидек ёпиб қўйишга иложимиз йўқ. Чегараларни ёпмаймиз энди. Интернет ёпилмайди. Оммавий ахборот воситаларига яна бир марта миннатдорлик билдирмоқчиман. Улар билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди”, дейди давлат раҳбари. 

Президент эндиликда оммавий ахборот воситалари билан ишлашга ўрганмаган раҳбарлар билан хайрлашишга тўғри келишини яна бир бор таъкидлади. 

“Катта синовлардан ўтяпмиз, айримлар оммавий ахборот воситаларининг саволларига, оммавий ахборот муҳитини яратишга чидамаяпти, адолат овозини эшитишни хоҳламаяпти. Лекин мажбур бўлади. Ёки хайрлашамиз”, дейди давлат раҳбари.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 773
Рейтинг: 3
t
×