Ўзбекистон ҳеч қачон бу йўлни танламайди – Эксперт оммавий иммунитет ҳосил қилиш ҳақида

Саломатлик

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, пандемия дунё бўйлаб тахминан икки йил давом этиши мумкин. Мутахассислар эса беморлар сони ортгани сайин оммавий иммунитет ҳосил бўлиши ва касаллик қайта юқмаслиги ҳақидаги мулоҳазаларни ҳам илгари сурмоқда. Кўпчиликда тезроқ ҳамма касал бўлса, яна одатий турмуш тарзига қайтиш тезлашади, деган фикр мавжуд. Хўш, Ўзбекистон бу йўлни танлаши мумкинми? Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова ушбу саволга қуйидагича жавоб берди: 

“Короновирусга нисбатан оммавий иммунитет шаклланиши учун аҳолининг 60%дан 80 %гача қисми касалланиб, соғайиши керак.

Кўплаб одамларнинг ҳаётини, айниқса, хавф гуруҳига кирувчи: сурункали касалликлари бор, ёши катталар, ҳомиладорлар ва болаларни хавф остига қўйишимиз мумкин.

Кўп одамларнинг касалланиши, даволаниши ва иммунитет ҳосил қилиши учун бир неча йиллар керак бўлади. Шунингдек, эпидемиянинг олдини олмасак, инфекция тарқалиши ривожланиб кетади. Оқибатда касалланиш ҳолатлари ошиб кетади, бунинг натижасида клиникаларда бемор кўпайиб, соҳага босим ортади, ўлим сони ортади.

Шунинг учун ушбу йўлни Ўзбекистон ҳеч қачон танламайди. Аксинча пандемияни назоратда ушлаб туриб, кўп вақт давомида камроқ одамлар касал бўлишига эришишимиз мумкин.

Шу давр ичида эса вакцина масаласи ҳам ҳал бўлиши мумкин”.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 26 август ҳолатига кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар 24 миллиондан ошди. 


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Барно Абдусаматова

Баҳолаганлар

283

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг