Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари мамлакатдан ташқарида ҳарбий ҳаракатларда қатнашмайди – Мудофаа вазирлиги

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси, шу жумладан Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари, мамлакатдан ташқаридаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашмайди. Ўзбекистонда хорижий давлатлар томонидан ҳарбий хизматчиларни ёллаш бошлангани ҳақидаги тарқалган ёлғон маълумотларнинг ҳақиқий асоси йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 125-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади. Қуролли Кучларнинг тузилиши ва уларни ташкил этиш қонун билан белгиланади.

Мудофаа доктринасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг мудофаа соҳасидаги сиёсати бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, юзага келиши мумкин бўлган низоларни тинч йўл билан ҳал этиш тамойилларига асосланади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида (154-1-моддасида) ҳарбий хизматга қабул қилиш, чақириш, хорижий давлатларнинг хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия ёки бошқа шунга ўхшаш органларида хизмат қилиш назарда тутилган.

“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси, шу жумладан Ўзбекистоннинг ҳарбий хизматчилари ҳам мамлакатдан ташқаридаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашмайди. Ўзбекистонда хорижий давлатлар томонидан ҳарбий хизматга чақирув бошлангани ҳақидаги кенг тарқалган ёлғон маълумотлар ҳақиқий асосга эга эмас”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизмат

Баҳолаганлар

315

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг