Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
23 Август 2022
6528“Uzbekistan Airways” АЖ жорий йилнинг 12 – 20 сентябрь кунларига режалаштирилган Самарқанд шаҳри орқали амалга ошириладиган рейсларини бекор қилди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, шу кунларда Самарқанд халқаро аэропортининг техник сабабларига қуйидагилар рейслар бекор қилинади:
• HY041/042, HY043/044 – Тошкент – Самарқанд – Тошкент,
• HY275\276 Самарқанд – Истанбул – Самарқанд,
• HY605\606 Самарқанд – Москва – Самарқанд,
• HY767\768 Самарқанд – Олма-ота – Самарқанд,
• HY639\640 Самарқанд – Санкт-Петербург – Самарқанд,
• HY9606\9605 Москва – Самарқанд – Москва.
“Йўловчилар бекор бўлган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити ўтказилади.
LiveБарчаси