Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди

Жамият

image

Германияда жорий йилнинг 27 март кунига белгиланган  авиация ходимларининг иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways шу куни Франкфуртга амалга ошириладиган парвозни бекор қилди. Бу ҳақда Авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Германия аэропортларида авиация соҳаси ходимларининг 27 март куни бир кун давомида (соат 00:00 дан 23:59 гача) иш ташлаши режалаштирилгани сабабли мамлакат ҳукумати томонидан авиакомпанияларга тижорий рейсларини бекор қилиш бўйича кўрсатма берилган.

Шу муносабат билан, Uzbekistan Airways’нинг Тошкент—Франкфурт—Тошкент йўналиши бўйича HY231/232 рейслари фақат шу куни бекор қилинган ва йўловчилар 29 март куни навбатдаги HY231/232 рейслари билан ўз манзилларига етказилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Uzbekistan Airways’нинг Тошкентдан Москвага учган HY-601 рейси бортидаги 210 нафар йўловчи “Внуково” аэропортида тўрт соат давомида самолётда қолиб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Uzbekistan Airways Франкфурт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг