“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раисига янги ўринбосар тайинланди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 сентябрдаги қарори билан Миряшин Мирхасилович Сагатов “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раисининг қайта ишлаш, инвестиция ва инновацияларни жорий этиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди. 

Маълумот ўрнида, Сагатов бунгача “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси Пиллани қайта ишлаш ва ипак матолар тўқиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. 

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси республикада пиллачиликнинг озуқа базасини жадал ривожлантириш, ипак қуртини парвариш қилиш ва пилла етиштириш жараёнларини узлуксиз такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган.


Rate Count

25

Rating

3.3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic