“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси ва унинг ўринбосарлари тасдиқланди
Жамият
−
18 Сентябрь 2020
10890Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси ва унинг ўринбосарлари тайинланди.
Қарор билан:
Бахром Қурбонович Шариповга “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси вазифасини бажариш юклатилди;
Олимжон Садуллоевич Жумаев Уюшма раисининг истиқболли ривожлантириш ва иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари этиб тасдиқланди;
Ҳамид Орифович Очилов Уюшма раисининг озуқа базасини ривожлантириш ва пилла тайёрлаш масалалари бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди;
Гул Моҳибуллаҳ Раҳман Уюшма раисининг гиламчиликни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди;
Шуҳрат Абдулазизович Абдулазизов Уюшма раисининг илм-фан бўйича ўринбосари - Ипакчилик илмий-тадқиқот институти директори этиб тасдиқланди.
Шунингдек, ушбу қарор билан Асан Азиевич Жарасбаев “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раисининг ишлаб чиқариш ва экспорт масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди.