Ўзбек спортида тарихий воқеа юз берди

Спорт 36023
image

Озарбайжон пойтахти Баку шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича “Катта дубулға” баҳслари якунлангач, IJF дзюдочиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Маълумот учун, Бакудаги мусобақада Ўзбекистон вакилларидан ягона олтин медални аёллар ўртасида -52 кгда Диёра Келдиёрова қўлга киритганди. Эътиборлиси, Келдиёрова Халқаро дзюдо федерациясининг янгиланган рейтингида ўз вазнида етакчиликни қўлга олди. 

Қайд этилишича, шу пайтгача ҳеч бир ўзбекистонлик дзюдочи қиз дунё рейтингида биринчи ўринга кўтарилмаган. Шунингдек, эркаклар ўртасида 90 кгда ҳамон Давлат Бобонов етакчилик қилмоқда.

IJF рейтинги:
-60 кг: 
1. Юнг Веи Янг (Хитой Таипейи) – 6645 очко
27. Дилшодбек Баратов – 1580

-66 кг:
1. Денис Виеру (Молдова) – 6910 очко
14. Сардор Нуруллаев – 214426. 

-73 кг:
1. Лаша Шавдатуашвили (Грузия) – 6377 очко
7. Муроджон Йўлдошев – 278114. 

-81 кг:
1. Маттиас Кассе (Бельгия) – 7625 очко
5. Шарофиддин Болтабоев – 3725

-90 кг:
1. Давлат Бобонов – 6134 очко
2. Бека Гвиниашвили (Грузия) – 494560.

-100 кг:
1. Михаэль Коррел (Нидерландия) – 5107 очко
10. Музаффарбек Тўрабоев – 331526. 

+100 кг:
1. Темур Раҳимов (Тожикистон) – 5180 очко
7. Алишер Юсупов – 330120. 

Аёллар:
-52 кг:
1. Диёра Келдиёрова (Ўзбекистон) – 5750 очко
2. Амандин Бушар (Франция) – 551030.

-70 кг:
1. Санне ван Дийке (Нидерландия) – 6424 очко
15. Гулноза Матниязова – 2826

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1246
Рейтинг: 3
Теглар
t
×