Ўзбек помидорида хавфли вирус чиқдими? Қозоғистон телеканалида узатилган лавҳа интернетда шов-шув кўтарди

Жамият

image

Ижимоий тармоқларда Ўзбекистон помидорларида хавфли вирус аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарларга Қозоғистон телеканалининг “24КЗ” телеканали орқали намойиш этилган лавҳа асос қилиб кўрсатиб, ўзбекистонликлар огоҳ бўлиши кераклиги ҳақида маълумот берилган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида тезкор суриштирув ва ўрганиш олиб борилган. Унга кўра, Қозоғистон томони Ўзбекистондан импорт бўлган помидор маҳсулотларида помидор жигарранг вируси (Томато броwн ругосе фруит вирус) ва бошқа карантин касалликлар аниқланганлиги юзасидан маҳсулотларни орқага қайтариш ҳолати кузатилмаган ва эътирознома (нотификация) жўнатмаган.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон карантин хизматлари билан тезкор равишда музокара олиб борилиб, ушбу тарқалган хабарга изоҳ берган фитосанитария хизматининг Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳудудий инспекцияси раҳбари И.Бегасилов помидор жигарранг вируси аниқланиш ҳолати юзасидан импорт бўлган 43 тонна помидор маҳсулотида, айнан, Ўзбекистондан юкланган помидор маҳсулотида хавфли вирус қайд этилмаганини телефон мулоқотида тасдиқлаган.

“Мамлакатимиздан помидор экспорти бўйича Агентлик томонидан 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида импортёр давлатларнинг фитосанитария талабларига мувофиқ жами 24 147 тонна (шундан 14 424 Қозоғистон Республикасига экспорт учун) помидор маҳсулотига халқаро фитосанитария сертификати берилган ва импортёр давлатларнинг карантин хизмати томонидан номувофиқлик ҳолатлари аниқланганлик юзасидан эътироз ҳолати қайд этилмаган”, дейилади хабарда.

Келтирилишича, жаҳон бозорига хавфсиз, текширилган ва турли касалликлардан ҳоли маҳсулотларни чиқариш, халқаро қишлоқ хўжалиги майдонида Ўзбекистон бренди нуфузини мустаҳкамлаш мақсадида ҳар бир қишлоқ хўжалиги маҳсулоти партиясидан намуналар олиниб, Марказий фитосанитария лабораториясида экспертизадан ўтказилиб, лабораториянинг хулосасига кўра экспорт ва импорт жараёнлари амалга оширилади. Жумладан, помидор жигарранг вирусини аниқлаш учун ҳам намуналар 8 соат давомида махсус полимераза занжир реакцияси (ПЗР) тестидан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда сўнгги бир ҳафта ичида янги помидорнинг улгуржи нархлари кескин арзонлашди.  


Мақола муаллифи

Теглар

помидор хавфли вирус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг