Ўзбек оғир атлетикачиси Рустам Жангабаев спортдан четлатилди

Спорт

image

Оғир атлетика мусобақаларида мутлақ вазн тоифасида Ўзбекистон номидан иштирок этувчи Рустам Жангабаев антидопинг қоидаларини бузгани учун спортдан вақтинча четлатилди. Бу ҳақда Ҳалқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жорий йилнинг 11 апрель куни маълум қилди.

Маълумот учун, 2018 йилнинг ноябр ойида Ашхабот шаҳрида ўтказилган Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган Рустам Жангабаевнинг допинг тест таҳлили ижобий натижа берган.

Маълум қилинишича, агар ўзбекистонлик спортчи антидопинг қоидаларини бузмагани аниқланса, унда бу ҳақдаги тегишли қарор эълон қилинади. Салбий натижа тасдиқланса, спортчи Жаҳон чемпионати совриндорлигидан маҳрум этилиши мумкин.

Ҳалқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) суруштирув якунига етмай туриб, бу ҳақда батафсил маълумот бермаслигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

IWF

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг