Ўзбек клублари жаҳоннинг энг кучли жамоалари рейтингига киритилди
Спорт
−
24 январ 2022 10525 1 дақиқа
Футбол тарихи ва статистикаси Халқаро Федерацияси (IFFHS) 2021 йил якунларига кўра жаҳоннинг энг кучли клублари рейтингини эълон қилди.
Унда Қаршининг “Насаф” жамоаси 213-ўринни (89 очко) банд этган. “Аждарлар” ҳисобида 89 очко мавжуд.
Шунингдек, ушбу рўйхатдан Ўзбекистоннинг яна икки клуби – “Пахтакор” (283-ўрин, 75,5 очко) ва ОКМК (331-ўрин, 70,5 очко) жой олган.

Қайд этилишича, Рўзиқул бердиев мураббийлигидаги “Насаф” Осиё қитъасининг энг кучли клублари орасида 11-поғонада қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Қарши жамоаси ОФК кубоги финалига қадар етиб борган ва Баҳрайннинг “Ал Муҳаррақ” клубига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган. “Пахтакор” ва ОКМК эса Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан нарига ўта олмаган эди.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август