Ўзбек-қозоқ чегарасида 40 та “фура” ўтказилмади. Ҳайдовчилардан бири ўзини ёқмоқчи (видео)
Жамият
−
01 Октябрь 2019
10933Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида узундан-узун тирбандлик юзага келди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода айтилишича, бунга Ўзбекистон томони юк машиналарини чегарадан ўтишига рухсат бермаган.
Сентябрнинг сўнгги кунларида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги “Даут-Ота” чегара постида Россиядан Ўзбекистонга келаётган 40 та юк машинаси карвони тўхтатиб турилган. Бу ҳақда “Коммерсант” нашрига Рустам Ғаффоров исмли юк ташувчи машина кузатувчиси маълум қилган.
Рустамнинг сўзларига кўра, у акаси билан Беларусь, Россия ва Қозоғистондан ҳеч қандай тўсиқсиз ўтиб келган. Аммо улар фақат қозоқ-ўзбек чегарасини кесиб ўтиш жараёнида муаммоларга дуч келган.
“Акам ва мен Европадан юк машинасини сотиб олдик. Бу юк машинаси Беларусь, Россия, Қозоғистон орқали ўтиб Ўзбекистон чегарасидаги “Даут-Ота”га етиб келдик. Бу кунлар божхона расмийлаштирувисиз ўтиши мумкин бўлган сўнгги кунлар эди. Бизни янги ой (октябрь) бошланишигача атайин уч кун ушлаб турди. Вақт яқинлашганда, яъни 1 октябрь соат 24:01 дан юк машиналари ўтишига рухсат берилди. Ҳозир юк машиналаридаги тирбандлик 10 кмга етди”, деган Ғафуров.
Бошқа бир Рустам исмли ҳайдовчи “Ҳозир менда 60 минг сўм қолди холос. Лекин божхона ходимлари 1,5 миллион сўрамоқда. Мен уни қаердан оламан? Агар бизнинг машиналаримизга киришга рухсат берилмаса, биз адолатсизликка қарши чиқишни ва йўлни тўсиб қўйишни режалаштиряпмиз”, деб ўз норозилигини билдирган.
Маълумотларга кўра, чегарада ушлаб турилганлардан бири ўзи ва юк машинасига ўт қўймоқчи. Манбага кўра, ўзига ўт қўймоқчи бўлган одам ва унинг шериклари товарларни ҳисоблашда божхона расмийлаштируви харажатларини ҳисобга олмаган ва энди у зарар кўради.