Ўзбек футболи қачон ўзгаради?

Интервью

Футбол мухлислар учун ўйналади. Мухлис эса стадионга онгли равишда, севимли жамоасини қўллаб-қувватлаш учун бориши керак.  Бир инсоннинг вақтини савиясиз футбол билан ўғирлаш қайсидир маънода футбол клублари томонидан қилинаётган “жиноят”дир. Ҳақиқий мухлис ўз юрти, ўз шаҳри жамоасини ҳар қандай қийин ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлаши лозим. Профессионал жамоа эса содиқ ва фидойи ишқибозларига муносиб бўлиши, ўз жонкуярлари учун ҳам майдонда борини бериб тўп тепиши зарур. Шундагина юртимизда футболнинг муҳити ҳар томонлама яхшиланади. 

Бугунги кунда спорт ишқибозларини қандай муаммолар қийнайди? Ҳозирда стадионларда маза қилиб футбол кўриш учун барча зарур шароитлар яратилганми? Умуман Ўзбекистонда футбол маданияти қандай ҳолатда?

Qalampir.uz навбатдаги меҳмони билан суҳбатда юқоридаги саволларга имкон қадар аниқ ва батафсил жавоб олди.

Ўзбекистонда кўпчилик ҳалигача ЎФАнинг собиқ раҳбари Умид Аҳмаджонов нега ишдан олинганига аниқ изоҳ излайди. Аҳмаджонов даврида қилинган футболдаги кўпгина ислоҳотлар жамоатчилик ёдида бор, лекин ўша даврда Аҳмаджонов “команда”сига етарлича босимлар, танқидлар бўлгани ҳақида ҳам гап-сўзлар тез-тез қулоққа чалинади.

Хўш, Аҳмаджоновдан кейин Ўзбекистонда футбол қай даражада ўзгарди? Бугунги кунда ўзбек футболи даража нуқтаи назаридан бошқа Осиёнинг етакчи мамлакатлари билан рақобатлаша оладими?

Сўнгги йилларда Ўзбекистон чемпионатида бўлаётган ўзгаришлар таҳсинга сазовор. Ўзбек футбол клубларининг ўйин савияси анчагина яхшиланган ва томошабоп ўйинлар сони кўпайиб бормоқда, бироқ Ўзбекистон умумий футбол инфратузилмаси билан мақтана оладими?

Умид Аҳмаджонов даврида ЎФА ва ПФЛ спорт тадбирларини уюштириш бўлими ходими бўлиб ишлаган Отабек Одилов ўша давр ва ҳозирги вақт футболини таққослаб, футбол илдизига болта бўлаётган муаммолар ҳақида очиқ фикрларини билдирди.

Ушбу видеоинтервьюни юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг