Ўзбек дзюдочилари халқаро турнирда 2 та медаль қўлга киритди
Спорт
−
06 Февраль 2023
2781Аввал хабар берганимиздек, 4-5 февраль кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири ўтказилди. Мусобақа Ўзбекистон вакиллари учун 2 та медаль билан якунланди.
+100 кг вазн тоифасида Шоҳруҳ Бахтиёров ва Алишер Юсупов бронза медали учун ўзаро баҳс олиб борди ва якунда Юсуповнинг қўли баланд келди. 60 кг вазн тоифасида Камолиддин Бахтиёров ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.
Маълумот учун, “Катта дубулға” мусобақасида умумий 7 нафар ўзбекистонлик спортчи мамлакат шарафини ҳимоя қилди.
Эслатиб ўтамиз, турнирда дзюдо бўйича жаҳон чемпиони Давлат Бобонов кичик жароҳати сабаб иштирок эта олмади.