Ўзбек боксчиларининг қитъа биринчилиги ярим финалидаги рақиблари маълум бўлди

Спорт

image

Иорданиянинг Амман шаҳрида бўлиб ўтаёган бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳал қилувчи паллага кириб бормоқда. Хабарингиз бор мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоасининг 13 нафар вакили турнир ярим финалига йўл олишганди.

Ўзбекистонлик боксчиларнинг финалолди жангларда кимлар билан тўқнаш келишлари маълум бўлди.

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Харху Энхимандах (Мўғулистон);

-54 кг: Шаҳзод Музаффаров - Маҳмуд Сабирхан (Қозоғистон);

-57 кг: Абдумалик Халаков - Гантумур Лунда (Мўғулистон);

-60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Баярҳуу Буяндалаи (Мўғулистон);

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Чу Эн Лаи (Хитой Тайпейи);

-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Дулат Бекбауров (Қозоғистон);

-75 кг: Саиджамшид Жафаров - Сумит (Ҳиндистон);

-80 кг: Одилжон Аслонов - Бекжигит улуу Омурбек (Қирғизистон);

-92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Аҳмат Сулайман Ал-Теимат (Иордания);

+92 кг: Лазизбек Мулложонов - Нареэндар (Ҳиндистон).

Ярим финалда ўзбек боксчиларига энг кўп мўғулистонлик боксчилар рақиблик қилишади. Умумий уч нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасига Мўғулистон вакиллари тўқнаш келган. 

Маълумот учун, қитъа биринчилигининг ярим финал босқичига энг кўп Қозоғистон вакиллари етиб келишган. Қўшни мамлакатнинг умумий 21 нафар боксчиси финалолди тўқнашувларда қатнашади.


Мақола муаллифи

Теглар

Boks Osiyo chempionati

Баҳолаганлар

322

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг