Ўзбек боксчилари Бакудан 8 та олтин медаль билан қайтишди

Спорт

image

24-27 май кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бокс бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.

Озарбайжоннинг биринчи президенти Ҳайдар Алиев таваллудининг 96 йиллиги муносабати билан ташкил этилган ушбу нуфузли мусобақада ёш ўзбек боксчилари оламшумул муваффақиятларга эришди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати маълум қилди.

Мусобақага 10 нафар боксчи билан йўл олган ўзбек спорт делегацияси якунда Ўзбекистонга 10 та медаль билан қайтадиган бўлди. Эътиборлиси, спортчилардан 8 нафари ўз вазн тоифасида ғолиб чиққан бўлса, атиги икки боксчи ярим финалда имкониятни бой берган ҳолда бронза медали билан тақдирланди.

Ҳайдар Алиев таваллудининг 96 йиллигига бағишлаб ўтказилган халқаро турнирда терма жамоа аъзолари қуйидаги натижаларни қайд этди:

Олтин медаль соҳиблари:

-35,5 кг: Ҳумоюнмирзо Абдурасулов
-38,5 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов
-40 кг: Фарруҳ Тўлаганов
-41,5 кг: Жамолиддиин Холиқов
-50 кг: Лазизбек Тўлқинов
-52 кг: Далержон Бозоров
-57 кг: Жаҳонгир Нарзиев
-59 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов

Бронза медали эгалари:

-46 кг: Бобурбек Бобожонов
-54 кг: Жасурбек Мўминов


Мақола муаллифи

Теглар

Бокс

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг