Ўзбек банкларида рубль учун яна махсус коридор белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистондаги тижорат банкларида Россия рублини айирбошлаш учун яна махсус коридор ташкил этилди.

Бугун, 7 март ҳолатига кўра, банкларда рубль 70-90 сўмдан сотиб олиниб, 100-150 рублдан сотилмоқда.

Ўтган ҳафтада ҳам ўзбек банкларида рубль айирбошлаш учун коридор ташкил этилганди. Бу жамоатчилик фаолларининг эътирози сабаб бўлганди.

Мутахассислар рубль учун махсус коридор ташкил этиш россияликларнинг рублларини Ўзбекистонда долларга алмашитириши учун имконият бўлиб, бу Россия гарданига юкланган санкциялар зарарини ўзбек сўмига ортқилаш экани айтилиб, хавотир билдирганди.

Кўп ўтмай, Марказий банк рубль учун коридор россияликларга эмас, балки Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирларнинг топган пули қийматини хаддан ташқари йўқотмаслиги учун қилинганини қайд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

875

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг