Ўзбек бахшичилиги оғир жудоликка учради
Маданият-санъат
−
16 Май 2022
14897Бугун, 16 май куни Ўзбекистон халқ бахшиси, Шеробод достончилик мактабининг ёрқин вакили Абдуназар Поёнов 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазири Озодбек Назарбеков хабар берди.
Бахши Абдуназар Поёнов 1949 йилда Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида таваллуд топган. 2003 йилда “Ўзбекистон халқ бахшиси” унвони билан тақдирланган. Достончилик анъаналарини Мардонақул бахши, Умр бахшилардан ўзлаштирган Абдуназар бахши репертуаридан “Алпомиш“, “Малика айёр“, “Шерали“ ва бошқа достонлар, дўмбира куйлари ҳамда Ватанга муҳаббат, садоқат, халқ ҳаёти мавзуларида ўзи ижод қилган юзлаб термалар ўрин олган. Халқаро ва республика бахши-шоирлар танловлари ғолиби бўлган.
QALAMPIR.UZ таҳририяти Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Поёновнинг вафоти муносабати билан оила аъзолари, яқинлари ва шогирдларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
LiveБарчаси