“Ўзавтойўлбелги” 2,7 млрд сўм бюджет маблағини “туя қилгани” аниқланди
3-саҳифа
−
27 Февраль 2023
4506Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги “Ўзавтойўлбелги” давлат унитар корхонаси фаолиятида ноқонуний ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга мувофиқ, “Ўзавтойўлбелги”га истисно тариқасида маҳаллий ва хорижий ташкилотлар билан энг яхши таклиф орқали маҳсулотларни сотиб олиш тўғрисидаги шартномаларни танлов савдоларини ўтказмасдан тузишга рухсат берилган.
Аммо давлат унитар корхонаси мансабдор шахслари 2021-2022 йилларда ўзларига таниш бўлган 5 та маҳаллий МЧЖ билан жами 9 миллиард 193 миллион сўмга тенг 21 та шартнома тузиб, улардан йўл белгиларини ясаш ва чизишда фойдаланиладиган маҳсулотларни эркин бозор нархларидан қиммат нархларда харид қилиб, 2 миллиард 701 миллион сўм миқдоридаги бюджет маблағларини талон-торож қилган.
“Ҳолат юзасидан “Ўзавтойўлбелги” ДУК ва 5 та МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь