“UzAvto Motors” автомобиллари шартномаси ортидан “соққа” қилаётганларнинг шўрига шўрва тўкиляпти

Олам

image

“UzAuto Motors”га бирданига бир неча автомобиль учун тўловни амалга ошириб, уни бозор қийматида сотиш билан шуғулланувчиларнинг шўрига шўрва тўкиладиган бўлди. Бундан буён Автомототранспорт сотиб олиш бўйича шартномаларни бошқа шахсларга сотиш олди олинади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.

Бугун, 21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш жараёнига ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 апрелдан “UzAuto Motors” АЖ томонидан автомототранспортни харид қилиш бўйича шартнома тузган шахсга автоматик равишда расмийлаштириладиган ҳисоб-маълумотни Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хизматига фақат электрон шаклда тақдим этиш амалиёти жорий қилинади.

“Мазкур тартиб орқали автомобиль сотиб олишда ҳаққоний харидорларга устуворлик берилади. Яъни, фуқароларнинг автомототранспорт сотиб олиш учун олган шартномаларини бошқа шахсларга сотишининг олди олинади. Шартнома кимнинг номига расмийлаштирилиб Йўл ҳаракати хизмати базасига киритилган бўлса, автотранспорт ўша шахс номига расмийлаштирилади”, дейилади хабарда. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

UzAvto motors

Баҳолаганлар

2808

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар