“UzAutoMotors”нинг яп-янги автомобиллари эгаларига етиб бормай ЙТҲга учради
3-саҳифа
−
27 Октябрь 2020
45216Ижтимоий тармоқларда “UzAutoMotors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган Nexia-3 ва Cobalt автомобилларини ортиб кетаётган махсус юк автомобили йўл-транспорт ҳодисасига учрагани акс этган видео ва суратлар тарқалмоқда.
Юк автомобили рақамидан англашилишича, ҳолат Андижон вилоятидан олинган давлат рақам белгисига эга юк машинасида содир бўлган.
Икки қаватли махсус юк автомобилидаги барча машиналар йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жиддий зарар кўрган. Айниқса, қаватлар орасидаги тиркама мувозанатни йўқотиши ёки синиши оқибатида юқоридаги автомобиллар пастдагиларини босиб қолган.
Айни вақтга қадар ушбу йўл-транспорт ҳодисаси қачон ва қерда қайд этилгани, унга ким сабаб бўлгани ҳақида расмий маълумотлар берилмаган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15