“UzAutoMotors” машиналари ортилган автовознинг ЙТҲга учраши тафсилотлари очиқланди
3-саҳифа
−
28 Октябрь 2020
35202Аввалроқ, “UzAutoMotors” АЖ ишлаб чиқарган автомобиллар ортилган автовоз иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани ҳақида хабар қилгандик.
Мазкур ЙТҲ жорий йилнинг 24 октябрь куни UzAuto Motors томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар ортилган MAN автовози икки ҳайдовчи бошқарувида Урганч шаҳридаги дилерлик марказига олиб кетилаётганда юз берган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га “Ўзавтосановат” АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.
Бухоро вилоятининг Газли шаҳри яқинидаги йўлда автовознинг прицепига КАМАЗ юк машинаси келиб урилган. Тергов вақтида аниқланишича, КАМАЗ ҳайдовчиси ухлаб қолиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида иккала транспорт воситалари ва янги енгил автомобилларга жиддий зарар етган.
ЙТҲ оқибатидан ҳеч ким жабр кўрмаган.
Айни пайтда Ромитан тумани ИИБ мутахассислар иштирокида ҳодиса бўйича дастлабки суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Маълум қилишича, зарар миқдори аниқлангач, автомобиллар заводга қайтарилиб, утилизация қилинади.
LiveБарчаси